“Трансаэро” авиакомпанияси 75 фоизлик акциялар пакети “Аэрофлот” томонидан сотиб олинганини тасдиқлади. Бу ҳақда компания матбуот баёнотида маълум қилинди.

“Ҳукуматда бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.И.Шувалов раислигида авиатранспорт тармоғи масалаларига бағишланган бошқармалараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Фуқаролик авиациясининг янада ривожланиши ва дунёда йирик авиатранспорт гуруҳини яратиш мақсадида “Трансаэро” авиацион компанияси” ОАЖни “Аэрофлот”га бирлаштирилиши қўллаб-қувватланди”, деб айтилмоқда хабарда.

“Трансаэро” 75 фоиз акцияси “Аэрофлот”га сотилганини тасдиқлади

“Трансаэро” акционерлари бу келишув йўловчилар, авиакомпания ходимлари ва ҳамкорлари манфаатларига тўғри келишига умид билдирмоқдалар.

Маълум қилинишича, компаниялар бирданига эмас, балки бир йил давомида секин-аста қўшилади. Ҳукумат бунда “Аэрофлот”га қўядиган асосий талаби – компания “Трансаэро”да чипталар қандай нархда сотилганига қарамасдан, унинг йўловчиларини ташиш бўйича барча мажбуриятларни тўлиқ бажариши керак.