Шахмат бўйича кўп карра жаҳон чемпиони, Россия Давлат Думаси депутати Анатолий Карпов Сахалинга ташрифи чоғида маҳаллий аҳолига эски вақт минтақасига қайтишда ёрдам беришни ваъда қилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимияти сайти орқали хабар қилинди.
Душанба куни машҳур шахматчи минтақа раҳбари Олег Кожемяко билан учрашиб, Сахалинни 10-соат зонасига ўтказиш масаласини муҳокама қилди.
“Кечалари бизда қуёш эрта ботади. Эрталаб соат 5ларда ёруғ бўлади. Кўплар шикоят қилмоқда. Сўровнома ўтказиб, кўпчиликнинг фикрини билмоқчимиз, балки депутатларнинг ёрдами керак бўлар”, - деди Кожемяко меҳмон билан суҳбат чоғида.

“Биз Ер сайёрасида яшаймиз, у Қуёш атрофида айланади. Буни ўзгартира олмаймиз. Географий минтақаларни эътиборга олиш керак. Сахалинда йўқотилган бир соат жиддий муаммо туғдирмоқда. Агар сахалинликларнинг кўпчилиги эски вақтга қайтишни истаса, мен бу ташаббусни Давлат Думасида қўллаб-қувватлашга тайёрман”, - жавоб берди унга Карпов.
2014 йилнинг 26 октябрга ўтар кечаси Россиянинг 78 минтақаси соатларини ўзгартирди. Ҳозирликда Сахалин вилояти икки соат минтақасида яшамоқда: Сахалин, Ўрта ва Жанубий Куриллар 7-соат зонасида, Шимолий Курил – 11-зонада яшамоқда.

Сахалинда фаолият юритаётган ташаббускор гуруҳ 1997 йилдан буён вилоят амалда икки соатдан маҳрум бўлганини эътироф этмоқда. Москва вақти билан 8 соат фарқланадиган эски вақтга қайтиш таклиф этилмоқда.