"Кристал Пелас" жамоаси ҳужумчиси Гленн Мюррей янги мавсумни АПЛ дебютанти "Борнмут" жамоасида ўтказади.

31 ёшли футболчи янги жамоаси билан 3 йиллик шартнома имзолаган.

Sky Sports нашри хабарига кўра, ушбу трансфер суммаси 4 миллион фунтни ташкил этади.

Маълумот учун, Мюррей "Кристал Пелас" 125 марта майдонга тушган ва 47та гол уришга эришган.