"Манчестер Сити" клубининг янги аъзоси Кевин де Брюйне собиқ жамоасига омад тилади.

"Ҳаммасидан ҳам энг яхшиси мени трансфер қилиш орқали "Вольфсбург" яхшигина маблағ олди. Икки йил аввал "Челси"дан у ерга борганимда клуб менга ёрдам берганди", - дейди де Брюйне.

Эслатиб ўтамиз, "шаҳарликлар" ушбу бельгиялик ёш футболчи учун 70 млн евро тўлаб беришди.

Яримҳимоячи “бўрилар” сафида 2014 йилдан бери тўп суриб келган. Ўтган мавсумда Де Брюйне Бундеслигада 34 та ўйин ўтказган ҳамда 10 та тўп уришга, 20 та голли узатма амалга оширишга муваффақ бўлган. Де Брюйне журналистлар талқини бўйича Германияда йил ўйинчиси деб топилган эди.