"Халл Сити" жамоасининг хорватиялик ҳужумчиси Никица Елавич "Вест Хэм"га ўтди.

Лондонликлар жамоаси сайтида эълон қилинишича, ушбу 30 ёшли футболчи билан "2+2" кўринишида шартнома имзоланган.

"Мен ватандошим Славен Билич билан Хорватия терма жамоасида ҳам бирга ишлаганман. У зўр мураббий ва унданда ажойиб инсон. У билан яна бирга ҳамкорлик қилишимдан хурсандман", дейди футболчи.

Маълумот учун, "Халл Сити" айни вақтда чемпионшипда ҳаракат қилмоқда. Елавич чемпионшипнинг янги мавсумидаги 4 турида майдонга тушган ва битта гол ва битта голли пасга муаллифлик қилишга улгурганди. Ўтган мавсумда "Халл" билан АПЛда қатнашган футболчи 8та гол урганди.