ФИФА Давид Де Хеанинг «Манчестер Юнайтед»дан «Реал»га амалга ошмай қолган трансфери юзасидан текширув ўтказади.

«TMS тизимининг асосий принципларидан бири — маълумотларнинг сир сақланишидир. Шу боис трансферга оид маълумотларни ошкор қилиш мумкин эмас.

ФИФА қўшимча маълумотлар олиш мақсадида «Реал» ва «Манчестер Юнайтед» билан алоқада бўлиб турибди. Мазкур масала юзасидан клублар апелляция берадими ёки йўқми, бу савол муҳокама қилинмоқда», – дея ўз твиттери орқали маълумот тарқатди журналист Ричард Конуэй.