Дортмунднинг "Боруссия" жамоасининг польшалик яримҳимоячиси Якуб Блащиковски ўз фаолиятини Италияда давом эттиради. "Фиорентина" жамоаси ушбу 29 ёшли футболчининг трансфери ҳақида расман эълон қилган.

Бироз олдинроқ, футболчининг "Бетис"га йўл олаётгани ҳақида хабар қилинганди.

Бу футболчи ўтган мавсумнинг асосий қисмини жароҳат туфайли ўтказиб юборганди ва Германия чемпионатида атиги 13та ўйинда қатнашган.

"Якуб ажойиб футболчи ва ажойиб инсон. Унга Евро-2016 арафасида ўйин амалиёти зарур эди ва у "Фиорентина"га йўл олди. Унинг келгусидаги ишларига омад тилаймиз. У жамоамиз тарихига ўз номини муҳрлаб қўя олган футболчидир", дейди "Боруссия" жамоаси спорт директори Михаэл Цорк.