Грузияда чекувчилар ҳисобидан нафақалар оширилади

Жаҳон 01 Сентябрь 2015 2300

1 сентябрдан бошлаб ёш нафақасидаги барча одамларга етказиладиган ойлик тўловлар миқдори 6.7 фоизга оширилиб, 160 ларига етказилади ва 68 долларни ташкил этади.
“Бунинг учун йилига яна қўшимча равишда 300 млн лари керак бўлади, бу аллақачон бюджетда кўзда тутилган”, - деди меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя вазири ўринбосари Заза Сопромадзе журналистлар билан мулоқот чоғида.

Илгарироқ молия вазири Нодар Хадури 2015 йили пенсиянинг оширилиши тамаки маҳсулотларига ўрнатилган акциз солиқларининг ўсиши ҳисобига амалга оширилишини хабар қилган эди. Айтилишича, жорий йилдан бошлаб акциз солиқлари фильтрли сигареталар учун 20 фоизга, фильтрсиз сигареталар учун эса 25 фоизга ошади.
Охирги 1.5 йил ичида Грузияда нафақахўрлар сони 17 минг кишига кўпайди. Бугунги кунда уларнинг умумий сони 703 минг кишига тенг.
“Нафақахўрларнинг умри давлат дастури доирасида нафақа ёшидаги шахсларга ажратилган дунёдаги энг яхши тиббий суғурта пакетлари ҳисобига ошди”, - таъкидлади Сопромадзе.

Бундан ташқари, ҳукумат махсус пенсия тизими ислоҳотини ўтказиб, жамғариб бориладиган пенсия тизимини жорий қилмоқчи. Бу, Сопромадзенинг фикрича, нафақахўрларни узоқ истиқболда юқори пенсион даромад билан таъминлайди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47677 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64248 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34870 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19874 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75591 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60414 Жамият
Франция Трампнинг Афғонистон бўйича қарорини қўллаб-қувватлади
18:56 14 Жаҳон
Ўзбекистонда ўзиучар қурилмалардан фойдаланиш корхонаси ташкил этилади
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
18:38 2332 Жамият
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 789 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар