Украина Олий Радаси депутати Владимир Парасюк телестудияда “Пётр Порошенко блоки” фракцияси депутати Максим Кучерявийнинг юзига мушт туширди.

Радикал партия депутати Игорь Мосийчукнинг сўзларига қараганда, унинг ўзи ушбу тўполоннинг гувоҳи бўлган.

“Бу ерда айримлар Вова Парасюкни халқ депутати Кучерявийнинг тумшуғига туширгани учун қораламоқда. Кучерявий ёнингизда аксилтеррор операцияси қаҳрамонларини ҳақорат қилса, сиз қандай йўл тутган бўлардингиз? Агар сизни қон орқали пиар қилишда айблашса”, - деб ёзди Мосийчук Facebook’даги саҳифасида.