28-30 август кунлари бир гуруҳ ўзбекистонлик ёшлар Жанубий Кореяда ўтказилган халқаро жанг санъатлари фестивалида иштирок этди. Чжунгду шаҳрида ўтган тадбирга 24 мамлакат вакиллари ташриф буюрди, улар қаторида Бразилия, Ҳиндистон, Хитой, Камбоджа, Малайзия, Таиланд, Филиппин бор эди.

“Жаҳон” агентлигининг маълум қилишича, ўзбекистонлик ёшлар бир нечта йўналишлар бўйича биринчи ўринни қўлга киритди.
Таъкидланишича, Ўзбек жанг санъати усталари тадбир меҳмонларининг олқишлари сазовор бўлишган. Хусусан, шаҳар ҳокими Чо Кил Хёнг уларнинг юксак маҳоратини алоҳида эътироф этди.

“Жамоангиз таркибида бошқа давлатлар вакиллари билан муносиб беллашган ва ютуқли ўринларни эгаллаган кўплаб ёшлар бор эди”, - таъкидлади у.
Ўз навбатида, фестиваль директори Чунг Ва-Тэ ҳам ўзбекистонлик иштирокчиларнинг чиқишларини юқори баҳолади.