Бирмингемнинг "Астон Вилла" жамоаси "Вест Бромвич"дан тажрибали ҳимоячи Жолен Лескоттни харид қилди.

Жамоа расмий сайтида хабар берилишича, 33 ёшли бу футболчи билан 2 йиллик шартнома тузилган.

Шу тариқа, Лескотт бирмингемликлар сафига ёзги трансферлар вақтида келиб қўшилган ўн биринчи футболчига айланди.

Маълумот учун, Лескотт ўз вақтида "Манчестер Сити" ва "Эвертон" каби жамоалар сафида ҳам ёрқин фаолият кўрсатганди.