Луганскда рубль асосий пул бирлиги сифатида қўлланила бошлади

Иқтисодиёт 01 Сентябрь 2015 4012

Ўзини "Донецк халқ республикаси" ва "Луганск халқ республикаси" деб эълон қилган Украинанинг икки вилояти Россия миллий валютаси рубль билан ҳисоб-китоб қилишни жорий этганидан сўнг Украина томонидан иқтисодий қамалга олинган эди.

Мазкур масалада фикр билдирган Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга рубль ҳар қаерда ишлатилиши мумкин бўлган халқаро валюта сифатида ўзининг жозибадорлигини йўқотмайди, деди.

У Донбасснинг Киев томонидан иқтисодий қамал қилинишига рубль асосий сабабчи эмаслигини ҳам айтиб ўтди.

ДХР ҳукумати вакилларидан бирининг маълум қилишича, Донецк ва Луганск вилоятларида 2015 йилнинг куз ойларида гривнадан рубль фойдасига бутунлай воз кечилиши мумкин.

1 сентябрь куни ДХР Халқ кенгаши спикери Андрей Пургин Донбасс украин гривнаси айланмасининг бир қисмини сақлаб қолади, ҳисоб-китобларнинг катта қисмини эса рублда амалга оширади, дея маълум қилди.

Луганск вилоятида эса рубль 1 сентябрдан асосий пул бирлиги сифатида муомалада қўлланила бошланди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71691 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37281 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21600 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81383 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61962 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1229 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 857 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 784 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 350 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 672 Маданият
Кўпроқ янгиликлар