Матвиенко Нью-Йоркдаги анжуманда видеоалоқа орқали иштирок этади

Жаҳон 01 Сентябрь 2015 1770

Россия Федерал кенгаши раиси Валентина Матвиенко Нью-Йоркда ўтадиган Парламентлараро иттифоқ йиғилишида видеоалоқа орқали иштирок этади. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги маълум қилди.

Маълум қилинишича, Матвиенконинг чиқиши белгиланган вақтда бўлиб ўтади.

Аввалроқ АҚШ Матвиенкога чекланган виза берган эди: спикерга Парламентлараро иттифоқ йиғилишида иштирок этишга имкон берилмади ва Манхэттен марказидан 25 милга узоқлашиш тақиқлаб қўйилди. Бунга жавобан Федерал кенгаш делегацияси Нью-Йоркка боришдан воз кечди.

Кўпроқ янгиликлар