Морган Шнайдерлин: «Руни мендан "Мартиаль ким ўзи?" дея сўради»

Спорт 01 Сентябрь 2015 2462

"Манчестер Юнайтед"нинг асосий ҳужумчиси Уэйн Руни жамоанинг охирги трансферларидан бири, франциялик ёш ҳужумчи Антони Мартиалнинг кимлигини суриштирди.

Шу мақсадда у "МЮ"нинг бошқа бир франциялик футболчиси Морган Шнайдерлинга мурожаат қилган.

"Тўғрисини айтсам, кеча Руни олдимга келди ва Мартиалнинг кимлигини сўради. Сардор жамоамиз бу футболчига қизиқишни бошлагунича у ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаган.
Мен унга Мартиалнинг ўтган мавсумда "Монако" сафида ўтказган ўйинлари ҳақида айтиб бердим. Унинг техникаси Тьерри Анрини эслатиши ҳақида айтганимдан кейин Руни Мартиаль ҳақида узил-кесил тасаввур ҳосил қилди.
Айни вақтда кўпчилик бу трансфер суммасининг ўта катта миқдордалигига эътибор қаратмоқда. Мен Мартиалдан бу гапларга чалғимаслигини сўраган бўлардим. Матбуотда унинг ўзига сарфланган маблағни оқлаши бўйича мунозара кетмоқда. Ундан янги мавсумда жуда кўп голлар уришини кутишлари табиий. Лекин у ўзининг имкониятларида ўйнаб бериши етарли бўлади. У босим остида қолмаслиги керак. Менимча шунда ҳаммаси яхши бўлади", дейди Шнайдерлин.

Эслатиб, ўтамиз, "МЮ" 19 ёшли бу футболчининг трансфери учун "Монако"га 80 млн евро тўлайди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9519 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 44775 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 72904 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40659 Lifestyle
Етакчи брендлар Франкфуртдаги мотор-шоуда қатнашишдан воз кечишди
16:08 161 Жамият
Конте ва «Челси» раҳбарияти ўртасидаги тушунмовчилик тафсилотлари маълум қилинди
16:03 769 Спорт
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 1995 Жамият
"Одноклассники" кайфият улашувчи сервисини ишга туширди
Ўткинчи туйғулар ёхуд орзулари хазон бўлган қиз
15:52 2193 Жамият
Коутиньо «Барселона»га ўтмаса, «Ливерпуль»да ҳам ўйнамайди
15:49 956 Спорт
Кўпроқ янгиликлар