Москвадаги Зураб Церетели номидаги санъат галереясида Франциянинг собиқ президенти Николя Саркозининг отаси, Россия бадиий санъат академияси фахрий аъзоси Пал Саркозининг кўргазмаси очилади. Бу ҳақда академия матбуот хизмати хабар берди.

Ижодкор 1 сентябрь куни бошланадиган кўргазманинг очилиш маросимида иштирок этишни режалаштирмоқда. “Агар кўзда тутилмаган вазият бўлиб қолмаса, у ўз кўргазмасининг очилишида қатнашади”, - дейилади хабарномада.
Унинг охирги кўргазмаси Москвада 2011 йили бўлиб ўтган эди.
Тадбир ташкилотчиларининг таъкидлашича, яқинда санъаткор Art Dominos кўргазмасини яратиб, унда турли миллат ва маданият вакилларининг портретларини жойлаштиришни режалаштирган. Москвадаги кўргазмада 70та иш тақдим этилади, уларда Пал Саркозининг охирги йиллардаги ижоди намуналари акс этади.


Пал Саркози венгер аристократлари оиласи вакили бўлиб, хорижий легионда хизмат қилган. У, шунингдек, бизнесмен сифатида маълум. Унинг беш нафар фарзандидан бири, Николя Саркози, 2007-2012 йилларда Франция президенти бўлган.