Мустақиллик арафасида бир қатор ИИБ ходимларига полковник унвони берилди. “Постда” газетасида ёзилишича, улар “тинчлик, осойишталикни таъминлаш, жиноятларнинг олдини олиш ва унга қарши курашишда, қонунийлик, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашда кўрсатган фидокорона хизматлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан” тақдирланган.

Полковник ҳарбий унвони қуйидаги ходимларга берилди: ИИВ алоқа бўлими бошлиғи Суннаттулла Рахманов, ИИВ ШТБИХга бевосита бўйсунувчи Сержантлар таркибини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази (Самарқанд шаҳри) бошлиғининг биринчи ўринбосари Суннат Ахмедов, Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Давлат фельдъегерлик хизмати фельдъегерлик бошқармаси

бошлиғи Фурқат Аднаев, Навоий вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари, тергов бошқармаси бошлиғи Фахриддин Холов, Сирдарё вилоят ИИБ жиноят қидирув ва терроризмга қарши курашиш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Шавкатжон Одилов, Хоразм вилоят ИИБ бошлиғининг ўрибосари, ЙҲХБ бошлиғи Равшан Юнусметов.