"Реал"нинг коста-рикалик дарвозабони Кейлор Навас "МЮ" ва "Реал" ўртасидаги музокараларнинг муваффақиятсиз якунлангани туфайли яна клуб қароргоҳи "Валдебебас"га қайтиб келди.

Давид Де Хеанинг "Реал"га трансфер қилиниши бўйича керакли ҳужжатлар ўз вақтида керакли жойларга етказиб берилмагани сабабли коста-рикалик посбон фаолиятини Мадридда давом эттиради. У бугун клуб ихтиёрига қайтиб келди ва эртага Коста-Рика термаси сафида майдонга тушиш учун ватанига жўнаб кетади", дейилади мадридликлар жамоасининг расмий сайтида.