Нефть нархи 3 фоизга арзонлади

Иқтисодиёт 01 Сентябрь 2015 2065

Сешанба, 1 сентябрь куни сўнгги уч савдо сессияси давомида 25 фоизга қимматлаган хом ашё баҳоси яна пастлаш йўлига ўтиб олди, дея хабар берди Bloomberg агентлиги.

Тошкент вақти билан 10:00да тузилган октябрь ойи шартномаларида Brent русумли нефтнинг бир баррели (159,988 литр) баҳоси 3 фоиз ёки 52,57 долларгача пасайди.

Октябрда етказиб берилувчи WTI тоифали хом ашё нархи ҳам 3 фоизга арзонлаб, бир баррел учун 47,68 доллардан таклиф қилинди.

Сешанба куни АҚШ нефть захиралари тўғрисидаги янги маълумотлар эълон қилиниши лозим. Таҳлилчилар эса захираларнинг ортиши мумкинлигини башорат қилмоқда. Бу эса, ўз навбатида хом ашё нархининг арзонлашувига олиб келди.

ОПЕК бошқа нефть қазиб олувчилар, шу жумладан, АҚШ ва Россия билан хом ашё қазиб олишни қисқартириш ҳақида битим имзолаши тўғрисидаги хабарлардан сўнг нефть баҳосининг қимматлаши кузатилган эди.

Бироқ бозор иштирокчилари нефть қазиб олишни қисқартириш борасида жуда кам аломатлар борлигини айтиб ўтишган.

Сўнгги уч савдо сессиялари вақтида нефт нархининг 25 фоизга ортиши эса ўтган асрнинг 90-йилларидан кейинги рекорд даража ҳисобланади.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14939 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56042 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 680 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 670 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 2477 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 671 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 661 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 898 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар