“Лацио”, “Милан” клублари ва Италия терма жамоасининг собиқ футболчиси Алессандро Неста ўзининг мураббийлик фаолиятини АҚШда давом эттирадиган бўлди.

39 ёшли 2006 йилги жаҳон чемпиони “Майами” клубига мураббийлик қилади.
“Майами” 2016 йилдаги иштирокларини Шимолий Американинг кучи бўйича 2 дивизиони NASLда бошлайди.