Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон Мустақиллигининг йигирма тўрт йиллигига бағишланган тантанали маросимда мамлакат қтисодиёти, жаҳон миқёсида ҳали-бери давом этаётган инқирозга қарамасдан, истиқлол йилларида 5,5 каррадан зиёд ўсгани, аҳолимизнинг реал даромадлари жон бошига 9 марта кўпайгани, одамларимизнинг ўртача умр кўриш даражаси 67 ёшдан 73 ёшга, аёллар ўртасида эса 75 ёшга етгани ҳеч кимни бефарқ қолдирмаётганини таъкидлаб ўтди.

Президентимиз Ўзбекистон ер юзидаги энг тез суръатлар билан ривожланаётган давлатлар орасида бугун бешинчи ўринни эгаллаётгани ва сўнгги ўн бир йил давомида ялпи ички маҳсулотининг ўсиш ҳажми 8 фоиздан юқори бўлиб келаётганининг ўзи барчанинг ҳаваси ва ҳайратини уйғотадиган ҳолат эканлигини таъкидлаб ўтди.

“Бугунги кунда дунёдаги энг нуфузли халқаро иқтисодий ва ижтимоий марказларнинг охирги маълумоти бўйича, Ўзбекистон “Бутунжаҳон бахт индекси”да 158 та мамлакат ўртасида 44-поғонани, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида биринчи ўринни эгаллагани барчамизга ғурур-ифтихор бағишлайди ва янги уфқларни забт этишга ундайди”, деб қўшимча қилди Ислом Каримов.