Россия президенти Владимир Путин “Сириус” таълим марказининг ўқувчиларидан бирига рубль курси билан нима содир бўлаётганини тушунтириб берди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

Марказнинг ўқувчиларидан бири – псковлик 11 ёшли Денис Путиннинг ёнига келиб, “Рублнинг қадрсизланиши Россия иқтисодиёти учун барчаси ёмон эканлигини англатадими?” деган саволига “Барчаси эмас. Бизнинг экспорт долларда арзонроқ бўлади”, дея жавоб берди Путин.

Денис “Нима учун буни тўхтатиб бўлмайди?”, деб сўрашда давом этди.
Президент курснинг тушишини нобозор йўллари билан тўхтатиш мумкинлигини айтди.

“Рубль курсини нобозор усули билан тартибга солганимизда биз ўзимизнинг олтин-валюта захираларимизни тезда совуриб юборамиз. Бу ҳолат ҳар томонлама ҳисобга олинган бўлиши учун Марказий банк курсни бироз тушириши керак ва у шундай ҳам қилмоқда”, деб давом этди Путин.

Путин “барча нарсани шундай қилиш керакки, рубль нефть, газ ва деривативлар нархидан бевосита боғлиқ бўлмаслиги керак”, деб таъкидлаб ўтди.

Путин Денисга омадлар тилаб қолди ва у томонидан билдирилган қизиқиш учун миннатдорчилик билдирди.