Путин Ислом Каримовни Мустақиллик куни билан қутлади

Ўзбекистон 01 Сентябрь 2015 3160

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовни миллий байрам — Мустақиллик куни билан қутлади.

Кремль матбуот хизматининг хабар беришича, Россия давлати раҳбари табрик телеграммасида Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий масаларни ҳал этишдаги кўзга кўринарли ютуқлари ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида ва унинг ташқарисида қозонган обрў-эътиборини қайд этиб ўтди.

“Владимир Путин Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар барча соҳаларда стратегик шерикчилик ва ҳамкорлик руҳида ривожланиб бораётганини юқори баҳолади. Россия Президенти келгусида ҳам икки томонлама алоқалар барча комплекслар, шунингдек, БМТ, МДҲ, ШҲТ ва бошқа кўптомонлама бирлашмалар доирасида икки мамлакат фуқаролари манфаатлари, минтақавий барқарорлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш ўзанида конструктив ҳамкорликка асосланган ҳолда тараққий этишига ишонч билдиради”, – дейилади Россия етакчиси мурожаатида.

Шу ўринда, Ислом Каримов ва Владимир Путин Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан Хитой пойтахти Пекин шаҳрида бўлиб ўтадиган парадда иштирок этиши билдирганини қайд этиш жоиз. Эртага Ўзбекистон раҳбари ХХРга жўнаб кетади.

Кўпроқ янгиликлар