Қирғизистон ҳукумати бутун мамлакат бўйлаб йўлларни таъмирлаш ва реконструкция қилиш лойиҳасини амалга оширишга киришди.
Ташаббус ўз ичига “Йўллар диққат марказида” жамоатчилик диққатини тортиш ойлигини олади. У 13 август куни транспорт ва коммуникация вазирлиги томонидан Бишкек шаҳар ҳокимияти билан ҳамкорликда эълон қилинди.

“Йўлларнинг аҳволи Қирғизистоннинг энг оғриқли нуқталаридан биридир”, - деди транспорт ва коммуникация вазири Арғинбек Малабаев шаҳар аҳолиси олдидаги чиқиши чоғида.
Айни кунларда мамлакатда 34 минг км йўллар бор. Ҳозирча Қозоғистонга уланувчи 539 км узунликдаги Бишкек-Норин-Тўриғарт магистрали таъмирдан чиқарилмоқда. Ишлар ўз ичига 130 км узунликдаги участкани 4 чизиқли қилиб кенгайтиришни, икки қаватли асфаль-бетон қопламасини ётқизишни олади.

Малабаевнинг таъкидлашича, ушбу йўл қурилиши 2016 йили якунланади.
Бошқа муҳим стратегик лойиҳа сифатида 433 км узунликдаги муқобил Шимол-Жануб йўлининг қурилиши баҳоланмоқда.