Россияда янги ўқув йилидан иккинчи хорижий тил мактабда ўқитиладиган мажбурий предметга айланади, деб маълум қилмоқда Россия халқ таълими вазири Дмитрий Ливановга иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги. Бу ҳақда Ливанов “Российская газета”га берган интервьюсида маълум қилди.

“1 сентябрдан 5-синфлар иккинчи хорижий тил мактаб дастурининг мажбурий элементи эканлиги кўрсатиб қўйилган янги ўқув стандарти бўйича таълим олишга ўтадилар”, деб айтди Ливанов.

Ливанов хорижий тиллар нафақат муомала воситаси, балки боланинг ақли ва хотирасини ривожлантириш усули эканлигини таъкидлаб ўтди.

Россияда 1 сентябрдан 5-9-синфлар учун илк федерал давлат таълим дастури кучга киради. Унда биринчи марта иккинчи хорижий тил мақоми белгилаб қўйилган: у “филология” предмет соҳасидаги мажбурий фанлар рўйхатига киритилган.