Google асосчиларидан бири Сергей Брин ва Tesla компаниясининг бош директори Илон Маск АҚШнинг Невада штатида йил бўйи “Ёнаётган одам” (Burning Man) фестивали бўлиб ўтадиган шаҳар яратишлари мумкин, деб хабар бермоқда New York Magazine нашри.

Архитекторлардан бири “Ёнаётган одам”га бағишланган шаҳарни барпо этиш бўйича режани яратди ва бу режани амалга ошириш учун сармоячилар изламоқда. Фестиваль таъсисчиларидан бири Уил Рожерснинг айтишича, “технологик титанлар” “жамиятда тажриба” яратиш борасида ўз қарашлари билан бўлишдилар.

Гаплар бўйича, ўтган йили Брин ва Маск фестивалда махсус экскурсияга ташриф буюришган. Рожерс “титанлар” номини ошкор этмади, бироқ Маск ва Брин лойиҳага сармоя киритишлари эҳтимолини инкор этмади.

Маълумот учун, “Burning Man” ҳар йили Невада штатида, Блэк-Рок чўлида 8 саккиз кун давом этадиган фестиваль бўлиб, августнинг охирги душанбасидан бошланади.