“Монако” ҳужумчиси Антони Мартиаль “Манчестер Юнайтед”га ўтишига яқин турибди. The Times нашрининг маълумотларига кўра, клублар 19 ёшли француз футболчисининг 36 млн фунт стерлингга ўтишини келишиб олдилар.

Мартиаль Англияга тиббий кўрикдан ўтиш учун учиб кетди.

Аввалроқ Мартиаль “Манчестер Юнайтед”га 80 млн еврога айланиши мумкинлиги айтилганди.

Ўтган мавсумда футболчи Франция чемпионатида 35 та ўйинда 9 та тўп (биттаси пенальтидан) урди ва 3 та голли узатма амалга оширди.