Тюменда уйида 23 кг марихуана етиштирган эркак қўлга олинди

Жаҳон 01 Сентябрь 2015 1366

Россиянинг Тюмень вилоятида уй шароитида 23 кг марихуана етиштирган 33 ёшли эркак қўлга олинди. Бу ҳақда Россия ИИВ сайти орқали хабар қилинди.

“Уйга жипс ҳудудда иссиқхона ташкил этилиб, унда наша етиштирилган. Ҳовлида жойлашган бинолардан бирида жиноятчи ушбу ўсимликнинг қуритилган новдаларини сақлаган”, - дейилади хабарномада.
Уйдан 23 кг 650 гр марихуана топилди. Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

Кўпроқ янгиликлар