Венесуэла шимолидаги Карабобо штатида жойлашган қамоқхоналардан бирида чиққан ёнғин туфайли 9 эркак ва 8 аёл ҳалок бўлди.

France-Presse агентлигининг хабар беришича, яна 11 киши жароҳат олган.

Тахминларга кўра, ёнғин қисқа туташув оқибатида юзага келган.

Қайд этилишича, мамлакат қамоқхоналарида 2014 йилда 309 маҳбус ҳалок бўлган. Уларнинг айримлари суд ҳукмини ҳам эшитишга улгурмаган.