Хитойда маймунлар отряди парад арафасида Пекинни қушлардан тозалайди

Жаҳон 01 Сентябрь 2015 3056

Хитой 3 сентябрь куни Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган парад арафасида Пекин шаҳри кўчаларини қушлардан тозалаш учун маймунлардан фойдаланади. Бу ҳақда The Independent хабар берган.

Айни вақтда Хитой Қуролли кучлари шу мақсадда маймунлар отрядини тайёрламоқда.

Ташкилотчилар бу орқали парад вақтида қушларнинг самолётларга урилиши эҳтимолининг олдини олишга умид қилишмоқда.

Пекин шаҳри ҳукумати аҳолига шу кунларида ўз капутарларини осмонга учиришни тақиқлаб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, ҳарбий парад ва маросимлар 3 сентябрь куни ўтказилади. Унда дунёнинг 30га яқин давлати раҳбарлари иштирок этишади.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов бу парадда қатнашиш учун 2 сентябрь куни Хитойга жўнаб кетиши маълум қилинганди.

Шу куни Тяньаньмэнь майдонидан 12 минг аскар ва зобит парад билан ўтади. Парадга, шунингдек, 200 донадан ер усти техникаси ва самолёт жалб қилинади.

Парадни тайёрлашга раҳбарлик қилаётган генерал-майор Цюй Жуйнинг маълум қилишича, парадда иштирок этадиган техниканинг 84 фоизи биринчи марта намойиш этилади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22982 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24868 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12816 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54108 Жамият
КХДР: Корея ярим оролида уруш чиқиши АҚШ ҳаракатларига боғлиқ
20:00 30 Жаҳон
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:40 1425 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1462 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 1331 Жамият
Кўпроқ янгиликлар