Bugatti компаниясининг янги гиперкари – Chiron’нинг нархи 2.2 млн еврони ташкил қилади. Бу ҳақда Car нашри хабар бермоқда. Қиёс учун, 10 йил муқаддам чиқарилган дастлабки Veyron’ларнинг нархи 1.3 млн еврога тенг эди.

Айни кунларда компания ўз штаб-квартираларида моделнинг потенциал мижозларга мўлжалланган ёпиқ тақдимотини ўтказмоқда. Моделнинг оммавий дебюти кейинги мартида Женева моторшоусида ўтказилади.
Янги гиперкар 1.5 минг от кучига эга куч қурилмаси билан жиҳозланади. Унинг таркибига 8 л ли W16 двигатели 7 диапазонли робот ўтказмалар қутиси киради.

Chiron 2.3 секундда 100 км/соат тезликка эришади. Машинанинг максимал тезлиги 440 км/соатни ташкил қилади, аммо спидометр 500 км/соатга мўлжалланади.
Машина 500 ададда ишлаб чиқарилади.