Янги Зелландия ҳукумати мамлакат янги байроғининг тўрт шаклини овоз бериш учун кенг оммага намойиш қилди.

Ҳукумат кенгаши мамлакат фуқаролари томонидан тақдим этилган 10 мингдан зиёд намуна ичидан тўрттасини танлаб олди.

Ушбу тўрт намунанинг учтасида папоротник образи қўлланилган бўлса, тўртинчисида мамлакатнинг норасмий рамзларидан саналувчи циатея ўсимлигининг спиралсимон қўзоқчаси тасвирланган.

Овоз бериш 2015 йилнинг 20 ноябридан 11 декабрига қадар давом этади. Референдум ўтказиш ҳақидаги қарор эса бир йил аввал эълон қилинади. Давлат рамзини ўзгартириш қарорини ҳукумат унинг Британия ва Австралия байроқларига ўхшаши билан изоҳламоқда.