Японияда 1.5 млн киши зилзилага қарши ўқувларда иштирок этди

Жаҳон 01 Сентябрь 2015 989

Японияда кучли ер силкиниши чоғида сақланиш ва офат оқибатларини бартараф қилишга қаратилган ўқувларда 1.5 млн дан ортиқ одам иштирок этди. KyodoNews агентлигининг маълум қилишича, махсус тадбирлар 34 префектура ҳудудида ўтказилди. Бундай тадбирлар мамлакатда ҳар йили 1 сентябрь куни ўтказилади.

Сценарийга кўра, мамлакатда 7.3 магнитудали зилзила содир бўлиб, унинг эпицентри Токио остида жойлашади. Бош вазир қароргоҳида оператив штаб ташкил этилиб, унинг ишчилари жабр кўрган минтақаларни кузатади ва мувофиқлаштирувчи тадбирлар ўтказади. Вазирлар маҳкамаси аъзолари одатий костюмларини ечиб қўйиб, махсус кийимларни кийишади ва тез-тез ҳаракат қилишади.

Ҳукумат раҳбари миллатга синов мурожаатини йўллайди, одамларни тинчлик сақлашга чақириб, амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан таништиради.
Ўқувларда, шунингдек, армия, полиция, ёнғин хавфсизлиги хизмати бўлинмалари, давлат хизматчилари ва тиббиёт ходимлари ҳам иштирок этишди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27940 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14848 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55949 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 398 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 416 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1820 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 454 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 486 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 661 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар