Япония жанубидаги алюмин фабрикасида бир неча бор портлашлар содир бўлди, дея хабар бермоқда The Sun Daily нашри.

Yomiuri Shimbun нашри маълумотларига кўра, Китакюсю шаҳридаги алюмин фабрикасидаги портлаш тизимдаги носозлик туфайли эриган алюмин сув билан қўшилиб кетганидан сўнг содир бўлган.

Маҳаллий полициянинг хабар беришича, ҳодисадан жабр кўрганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.