«Ювентус» клуби «Марсель» ярим ҳимоячиси Марио Леминани ижарага олди. Бу ҳақида туринликлар расмий сайти хабар тарқатди.

22 ёшли футболчи 1 йил давомида «Ювентус» шарафини ҳимоя қилади. Бунинг учун «бьянконерилар» 30 сентябрга қадар «Марсель»га 500 минг евро тўлаши лозим.

«Ювентус» кейинчалик Леминанинг трансфер ҳуқуқини 9,5 миллион евро эвазига сотиб олиши мумкин. Ўйинчи ижара даврида маълум ютуқларни қўлга киритса, трансфер суммаси яна бир миллионга ошиши айтилган.

Ўз навбатида «Марсель» туринликлардан Паоло де Челье ва Маурисио Ислани ижарага олишди. Францияликлар Исланинг трансферини 7 миллион еврога сотиб олишлари мумкин.