“Манчестер Юнайтед” клуби стадиони кемирувчилар сабабли яроқсизга чиқарилди

Спорт 02 Сентябрь 2015 1873

“Манчестер Юнайтед” клубининг стадиони – “Олд Траффорд” санитар инспекцияси текшируви натижаларига кўра олий баҳони ололмади. Бу ҳақда The Daily Mail нашри маълум қилмоқда. Бунга майдонда ва трибунаости хоналарида катта миқдорда сичқонлар аниқлангани сабаб бўлган. 

Текширувчилар, шунингдек, арена ҳудудида жойлашган ресторанлар ишидан норози қолдилар. Комиссия ходимлари ресторанлар хизмат кўрсатиш ходимлари ҳақида салбий фикрлар қолдирдилар ва таомларнинг тайёрланиши технологияси бўйича ўз эътирозларини билдирдилар.
“Олд Траффорд” ва “Уотфорд” клубининг майдони – “Викаридж Роуд” Англия премьер-лигаси клублари стадионлари ўртасида комиссиянинг юқори баҳосини ололмаган ягона стадионлар бўлди.
2006 йилда “МЮ”нинг Англия кубогидаги уй учрашувида рақиб жамоа “Бертон Альбион” футболчилари майдонда сичқонлар мавжудлигидан шикоят қилгандилар. Тўрт йил ўтиб, Англия чемпионатидаги “МЮ” – “Вест Хэм” учрашувида фотокамералар объективига майдонда чопиб юрган сичқон тушган эди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 24022 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11881 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 82860 Ўзбекистон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 357 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 2121 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1063 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 626 Спорт
Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
20:05 4571 Жамият
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 1091 Жамият
ФИФА йилнинг энг яхши мураббийлиги учун даъвогарлар номини эълон қилди
19:54 2232 Спорт
Кўпроқ янгиликлар