Мадриднинг “Реал” президенти Флорентино Перес 2 сентябрь эрталабки пайт клуб дарвозабони Кейлор Навас билан учрашди.

Перес “Манчестер Юнайтед” дарвозабони Давид Де Хеа билан алмашинув бўйича юзага келган чалкашлик сабабли коста-рикалик дарвозабонга узрини келтирди.

Cuatro телеканалининг маълумотларига кўра, Перес ва Навас қироллик клубининг базасида икки соат давомида суҳбатлашишган.