Россиянинг «Трансаэро» авиакомпанияси давлатга тегишли «Аэрофлот» компаниясига ўз брендини йўқотган ҳолда қўшиб юборилади. Бу ҳақда «КоммерсантЪ» нашри хабар тарқатди.

Манбага кўра, «Трансаэро» авиачипталар сотишни ва ва парвозларни амалга оширишни 2015 йилнинг декабрида тугатади. Шундан сўнг компания тўлиқлигича «Аэрофлот» таркибига қўшилиб кетади. «Трансаэро» бренди эса бекор қилинади.

Нашрнинг ёзишича, компаниянинг иқтисодий инқирозга қарши курашиш имкониятига эга эмас, бундай даврда компаниянинг фаолият юритишининг келажаги йўқ.