Жорий йилнинг дастлабки 7 ойи мобайнида россияликлар янги автомобиллар харид қилишга 984.4 млрд рубль сарфлашди. “Автостат” агентлигининг маълум қилишича, бу 2014 йилдагидан 25 фоизга камроқдир.

Таҳлилчиларнинг фикрича, Россия автобозорида тушум бўйича етакчи Mercedes-Benz компанияси бўлди – унинг тушуми 117,1 млрд рублни ташкил қилиб, 2014 йилги кўрсаткичдан 14,9 млрд рублга кўпроқ бўлди. Ҳисобот даврида жами 25,2 минг дона Mercedes-Benz машиналари ўртача 4,65 млн рубль нархда сотилди.

Иккинчи ўринда 109,8 млрд рубль кўрсаткич билан Toyota компанияси турибди. Учинчи ва тўртинчи поғоналар Kia (78,6 млрд рубль) ва Hyundai (76,8 млрд рубль) компанияларига насиб қилди.