Афғонистон суди бир эркак билан аёлга ўз жуфтларига вафосизлик қилганлари учун қамчи билан 100 марта дарралаш ҳукмини чиқарди. Бу ҳақда The Gulf News нашри хабар бермоқда. 

Ҳукм 31 августда оломон кўзи олдида Гор вилоятида амалга оширилди. Йиғилганлардан баъзилари бўлаётган воқеаларни видеога олишга ҳам улгурди.

“Уларнинг муносабатлари аллақачон барҳам топган, бироқ улар август ойидагина ҳибсга олинди. Жазо ҳукми шариат қонунлари асосида чиқарилди ва бошқаларга сабоқ бўлади”, деб айтмоқда маҳаллий губернатор Сима Жовенданинг расмий вакили.

Видеода паранжидаги аёл қамчиланаётгани тасвирланган. Одатда шариат қонунлари асосидаги ҳукмлар толиблар назорати остидаги вилоятларда чиқарилади. Афғонистон ҳукумати маҳаллий аҳоли вакилларининг тошбўрон қилиниши ёки калтакланишини қоралаб келмоқда.