Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги Қипчоқ овулида қишлоқ шифохонасининг биноси мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда УзА хабар берган.

"Шифохона биносида 2 миллиард 400 миллион сўмликдан ортиқ қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, замонавий асбоб-ускуналар, ташхис аппаратлари билан жиҳозланди.
Кенг ва ёруғ, озода хоналарда шифокор ва беморлар учун барча шароит яратилган. Замонавий тиббий ускуналарда беморларга ташхис қўйиш ва даволаш имконияти янада кенгайди", дейилади хабарда.