Молия ва спортга ихтисослашган Sporting Intelligence портали, Англия Премьер-лигасининг барча 20 та жамоаси учун трансфер ойнаси якунларини ясади.

Англия олий двизионининг жамоалари жорий ёзда футболчиларни сотиб олиш учун рекорд даражадаги 897,7 млн фунт сарфлашди ва сотишда 416,6 миллион фунт ишлаб олишди. Ҳаммадан кўра янги ўйинчиларни сотиб олишга “Манчестер Сити” (154,2 млн фунт) сарфлади. Футболчиларни сотишда ҳаммадан кўра кўпроқ “Манчестер Юнайтед” пул ишлаб олди (72 млн фунт).

Жорий трансфер ойнасида харажатлар ва даромадлар мувозанати борасида энг соғлом клуб “Саутгемптон” бўлди. Клуб янги ўйинчилар учун 41,7 млн фунт сарфлади ва 38,5 млн фунтга ўйинчилар сотиб юборди. Шу тариқа клуб бор-йўғи 3,2 млн фунт зарарга кирди. Бу орада “Манчестер Сити” 101,3 млн фунт “минус”га кирди.

Қуйида барча жамоалар бўйича трансфер ойнасидаги сарф-харажатлар кўрсаткичлари келтирилган.