XX асрнинг бошидан Буюк Британия фуқароларининг умр кўриш давомийлиги ҳар ўн йилда 3 йилдан кўпайиб борди, деб хабар бермоқда The Independent нашри.

2010-2012 йилларда британиялик эркакларнинг умр кўриш давомийлиги ўртача 79 йилни, аёлларники 83 йилни ташкил қилди ва ҳали ҳам ўсишда давом этмоқда.

Ваҳоланки, 1910-1912 йилларда британиялик эркакларнинг умр кўриш давомийлиги ўртача 51 йилни, аёлларники 55 йилни ташкил қилган.

Шу тариқа британиялик эркак ва аёлларнинг бир йил давомида умр кўриш давомийлиги 28 йилга кўпайган.

Маълумотларга кўра, бу соғлиқни сақлаш тизимининг яхшиланиши ва болалар ўлими даражасини камайтириш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар ҳисобига мумкин бўлди.

Аввалроқ бир гуруҳ олимлар инсоннинг олган билими унинг умр кўриш давомийлигига бевосита таъсир қилишини айтишган эди.