Чилонзорда қашқадарёлик ҳайдовчи аёлни уриб кетиб, воқеа жойидан қочди

Жамият 02 Сентябрь 2015 2981

Қашқадарёлик Баҳодир исмли ҳайдовчи Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида кира қилиш чоғида Саодат исмли аёлни уриб кетди. Аёлга ёрдам кўрсатиш ўрнига у воқеа жойидан яширинди.

Кўчадан ўтиб кетаётган одамлар аёлга ёрдам кўрсатиб, шифохонага етказишди. Шифокорлар воқеа ҳақида шаҳар ИИББга хабар беришди. Ҳуқуқ-тартибот ходимлари жабрланувчи ва унга ёрдам кўрсатган фуқароларнинг кўрсатмалари асосида иш олиб бориб, қисқа муддатда ҳайдовчини қўлга олишга муваффақ бўлишди.

Кўпроқ янгиликлар