Америкалик собиқ дипломат Уильм Полк Consortium for Independent Journalism мустақил ахборот хизматида чоп этилган мақоласида Украина масаласида Россиянинг ёнини олиб чиқди.
Унинг иддао қилишича, АҚШнинг Украина атрофидаги “машмашалар”дан бирдан-бир мақсади ядровий қуролга эга Россияни ерга уришдир.

“АҚШда бугун Жон Кеннеди даражасидаги сиёсатчи йўқ, у бундай кайфиятларни йўққа чиқариши мумкин эди”, - деб ёзади собиқ дипломат.
Полкнинг нуқтаи назарига кўра, АҚШнинг бундай сиёсати бутун дунё миқёсида ядровий уруш келиб чиқишига туртки бўлиши мумкин. Шу билан бирга, бундай уруш АҚШнинг фойдасига ҳал бўлмаслиги мумкин.

Хулоса ўрнида у Украина туфайли Россия билан қарама-қаршиликни кучайтириб бораётган Вашингтонга Москвада ҳали-ҳануз ядровий қурол борлигини унутмасликка чақирди.