Фарер оролларида фаолият юритувчи компания мамлакатнинг Европа Иттифоқига киришдан бош тортиши ҳисобига инвесторларига 800 фоизлик даромад келтирди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, Дания Қироллиги таркибига кирувчи Фарер ороллари ЕИга кирмасдан, санкцион давлатлар, жумладан, Россия билан савдо муносабатлари орқали улкан фойда кўрмоқда.
Архипелагнинг энг йирик балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиси бўлмиш Bakkafrost компаниясининг акцияси 12 ой ичида 100 фоизга кўтарилди.

Компания акциялари соҳиблари охирги 2 йил ичида 260 фоиз даромад олишди. 2011 йилдан буён олинган даромад эса 800 фоизга кўтарилди.