Гватемала Конгрессининг мамлакат президенти Отто Перес Молинани дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарорини 158 депутатнинг 132 нафари қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Мазкур қарор мамлакат бош прокурори ҳамда БМТ ҳомийлигидаги Гватемалада қонунбузилишларга қарши кураш бўйича халқаро комиссияга божхона органларида аниқланган йирик миқёсдаги порахўрликда президентни айбдор деб топиш ҳуқуқини беради.

Президент эса бир неча бор ноқонуний фаолиятда алоқадорлигини рад этиб, истеъфога чиқиш режаси йўқ эканини маълум қилган. У ўз сўзида ҳар бир гватемалалик сингари хатолар содир қилганини таъкидлаган.