Кремль бир қатор ОАВларда Россия қуролли кучларининг "ИШИД" объектларига зарба беришда иштирок этиши мумкинлиги тўғрисидаги хабарларни инкор қилди. Бу ҳақда “Интерфакс” агентлиги хабар берди.

Бундай хабарларга ишонмаслик керак”, – дея икки маротаба таъкидлаб ўтди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.

Бироз аввалроқ, бир қатор хориж ОАВлари Россия авиацияси Сурия ҳудудида "ИШИД" позицияларига зарба беришда иштирок этиши мумкинлиги, мазкур амалиёт учун учун техникалар кўчирилаётгани тўғрисида хабар тарқатган эди.