АҚШ Миллий олимпия қўмитаси Лос-Анжелес шаҳрининг 2024 йилги ёзги олимпиада ўйинлари учун мезбонлик қилиш истаги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Los Angeles Times нашрида ёзилган.

Хабарда айтилишича, 1 сентябрь куни Лос-Анжелес шаҳри кенгаши бир овоздан ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашга қарор қилди. Шаҳар олимпиадани ўзида қабул қилиш учун 5,8 млрд доллар сарфлашга тайёрлиги айтилган.

Маълумот учун, 2024 йилги ёзги олимпиада мезбони номи 2017 йилнинг 15 сентябрь кунида Перуда эълон қилинади.