Мексика шимоли-шарқидаги Нуэво-Леон штати прокуратураси ходимлари 31 минг одам қолдиқлари кўмилган қабрни аниқлашди, деб хабар бермоқда Excelsior нашри.

Қолдиқлар Салинас-Виктория туманидаги ранчолардан бирида кучли ёмғирлар бўлиб ўтгандан кейин топилди. Тахминларга кўра, бу қолдиқлар наркокартеллар томонидан ўғирлаб кетилган қурбонларга тегишли.

“Фуқаролар инсон ҳуқуқлари учун” нодавлат ташкилоти вакили Консуэло Моралес “қолдиқлар аралашиб ётгани, шунинг учун улар неча кишига тегишлиги экани номаълумлиги”ни айтган.

Моралес “прокуратура мутахассислари экспертиза ўтказаётгани, ирсий профилларни солиштираётгани”ни қўшимча қилиб ўтган.

“Фуқаролар инсон ҳуқуқлари учун” ташкилоти 4 йил ичида бедарак йўқолган одамлар ҳақида 967та аризани қайд қилган.

Улардан фақатгина 142 нафари ҳақида қандайдир маълумот бор, қолганлари ҳақида эса ҳеч қандай маълумот мавжуд эмас.