1904 йилда фойдаланишга топширилган Москва марказий масжиди биноси 2015 йилда тўлиқ бузиб ташланиб, ўрнига олти қаватли янги бино барпо этилди. Олтита улкан лифт билан таъминланган масжиднинг умумий майдони 18900 квадрат метрга кенгайтирилди. Бунга қадар эса унинг майдони 964 квадрат метрни ташкил этар эди. Минораларининг баландлиги 72 метр бўлиб, Уфа масжидидан сўнг иккинчи ўринда туради. Гумбазининг баландлиги эса 46 метрни ташкил этади.
Реконструкция ишлари якунига етганидан сўнг бу ерда бир вақтнинг ўзида 10 минг намозхон ўз ибодатини адо этиши мумкин.
Масжиднинг очилиш маросими Қурбон ҳайити куни — 2015 йилнинг 23 сентябрида бўлиб ўтиши белгиланган.

Суратлар муаллифи Юрий Шилов, махсус kun.uz сайти учун.